Қашқадарёда рейдга келган ЙПХ инспекторини машина уриб кетди
Ходим тез орада операция қилинади.

Бугун, 30 июнь куни Қашқадарё вилоятига рейд тадбирларида иштирок этиш учун келган бухоролик 23 ёшли ЙПХ ходимини машина уриб кетди. Бу ҳақда “Nasafnews” нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса соат 11:00 лар атрофида Қарши тумани ҳудудида содир бўлган. Автоҳалокатга учраган ходим М. М. га оғир мия шикастланиши, бош мия ўзагини оғир даражада лат ейиши ташхиси қўйилган. Тез орада беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилади.
ЙПХ инспекторини “Нексия–3” автомашинаси уриб юборган.








