Россия—НАТО ўртасида зиддият кучаймоқда
Путин альянснинг қарорларидан норози бўлмоқда.

Россия президенти Владимир Путин НАТОнинг ҳаракатларини қоралади. У ҳарбий алянсни Украина можароси орқали ўз “устунлигини” таъминлашга интилаётганликда айблади.
Россия раҳбари агар НАТО Финляндия ва Швецияда қўшин ва инфратузилмани жойлаштирса, худди шундай жавоб қайтарилишини айтди. Кремл раҳбарига кўра, алянснинг бу қарори таҳдидни оширади.
Маълумот учун: Хелсинки ва Стокголмнинг НАТОга қўшилиши Европа хавфсизлигидаги ўн йилликлардаги энг катта ўзгаришлардан бири бўлди.








