Финляндия президенти: Путин билан бошқа хоккей ўйнамайман
Саули Ниинистё Россия билан муносабатлар масаласига тўхталди.

Финляндия президенти Саули Ниинистё Россия етакчиси Владимир Путин билан бошқа хоккей ўйнамаслигини маълум қилди. Бу ҳақда сиёсатчи La Repubblica нашрига берган интервьюсида айтган.
Ниинистё Россияга 2012 йилда амалга оширган биринчи ташрифида Путин билан хоккей ўйнаганини таъкидлаган. Шу билан бирга у Москва билан муносабатларни ҳамкорлик сифатида кўрмаслигини, аммо уни фикри инобатга олиниши керак бўлган қўшни эканлини қайд этган.
Аввалроқ АҚШ миллий разведкаси Украина билан тинчликка эришиш Путиннинг қарорига боғлиқ эканлиги тўғрисида хулоса берганди.







