Ўзбекистон

Муборак тумани ҳокими блогер устидан ДХХга шикоят қилди

Блогерга ҳокимият вакилларини обрўсизлантириш, маҳаллийчилик ва миллатчилик қилиш каби айбловлар қўйилган.

Муборак тумани ҳокими блогер устидан ДХХга шикоят қилди

 


Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳокими Акрам Арипов ўзининг барча ўринбосарлари билан биргаликда туманда фаолият кўрсатаётган блогер Дилшод Сафаров устидан туман прокуратураси, ИИБ ва ДХХга ариза ёзди. Бу ҳақда “Nasafnews” нашри хабар бермоқда.

 

Аризада блогерга туман дерутутларининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш, обрўсизлантириш, шунингдек, маҳаллийчилик ва миллатчилик қилиш каби кескин айбловлар қўйилган.

 

“Муборак туман ҳокими шахсан мен билан доим яхши муомалада бўлиб келаётган эди. Аммо яқинда бўш ҳудудларга депутатлик сайловларида ўз номзодимни бердим. Ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Улуғбек Шоматов сайловда менинг номзодимни қўймади. Сабабини сўрасам, ҳоким рухсат бермади деди. Бу ҳолат бўйича Акрам Ариповга 5-6 маротаба илтимос қилиб, қўнғироқ қилдим. Аммо ҳоким мени алдаб, сайлов ўтгунича вақтни чўзди. Шундан сўнг, бўлган ҳолатни ўзимга тегишли каналларда ёритдим. Мен сайловнинг ноқонуний ўтгани ҳақида ҳеч қаерга мурожаат қилмадим. Аммо бундан фойдаланган ҳокимлик вакиллари мени устимдан шикоят ёзиб қолишган. Уят эмасми, хақлнинг муаммоси билан ишламай туриб, блогерни овозини ўчириш билан машғул бўлиш?”—дейди Дилшод Сафаров.

 

Вазият юзасидан туман ҳокимияти матбуот котиби Ёдгор Туймуродовнинг айтишича, иш судгача бормайди. Блогер устидан ёзилган ариза қайтариб олинади ва унга нисбатан эътироз йўқлиги билдирилади.

 

“Аризанинг мазмуни билан тўлиқ таниш эмасман. Бу борада раҳбариятга ким таклиф берганини ҳам билмайман. Улардан сўраганимда ҳокимиятга нисбатан ёзилган гаплар, озгина шахсиятга ўтиб кетишлар сабаб бўлганини айтишди”, — дейди у.

 

Мазкур холатга туман ҳокими Акром Арипов муносабат билдириб,  блогер ҳоким кетсин деб бутун халқни қўзғатмоқчи бўлганини айтган.

 

“Депутат бўлишим керак деяпти, депутатликка мен сайламайманку! Мен депутатликка номзод кўрсатувчи одам эмасман. Ҳақиқатдан устидан ариза ёзилган. Бутун “район”ни, халқни ҳокимиятга қарши қўйяпти у. Латокларни еб кетди, деяпти. Латокни еб кетган бўлсам асослаб бер, деб айтдим. Фақат ҳокимни танқид қилиш иши. Лекин мен танқидни тўғри қабул қиламан. Аммо бир одатим, ноҳақликка чидай олмайман. Бу бутун халққа, ҳокимга баҳо бериб, ҳоким кетсин деб, бутун халқни қўзғаб нима қилади? Ундай қилмаслик керак, мен вазир бўлган одамман. Ҳалоллигим учун ишлаб юрибман”, — дейди Акрам Арипов.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Муборак тумани ҳокими блогер устидан ДХХга шикоят қилди | Zamon.uz