Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари вақтинчалик фаолиятини тўхтатди
Бу ҳақда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумот берди.

Ўзбекистон-Қозоғистон чегара ўтказиш пунктлари вақтинчалик ёпилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди.
Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб "Даут-ата" - "Тажан" назорат ўтказиш пунктидан транспорт воситалари, юк ва фуқароларнинг ўтиши вақтинчалик тўхтатилган. Шунингдек, айрим темирйўл тармоқлари ҳам бир муддат фаолият юритмайди.
Ушбу йўналишлар фаолияти қайта тикланиши ҳақида қўшимча маълумот берилиши айтилган.







