Қорақалпоғистонда 1 ойлик фавқулодда ҳолат жорий қилинди
Бу вақт ичида Қорақалпоғистон Республикасига кириш ва ундан чиқиш чекланади. Барча оммавий тадбирлар тақиқланади.

Президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикасида 1 ойлик фавқулодда ҳолат жорий қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилган.
Фавқулодда ҳолат даврида соат 21:00 дан 7:00 гача комендантлик соати жорий қилинади. Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Қорақалпоғистон Республикаси коменданти этиб тайинланди.
Бу вақт ичида Қорақалпоғистон Республикасига кириш ва ундан чиқиш чекланади. Барча оммавий тадбирлар тақиқланади.








