Қозоғистонликлар Тўқаевга қанчалик ишонади?
Қозоғистон бўйлаб 18 ёш ва ундан катта ёшдаги 6 минг респондент ўртасида тадқиқот ўтказилди.

Қозоғистонликларнинг 83 фоиздан ортиғи Давлат раҳбарига ишонади. Буни 9-28 июнь кунлари Qalaisyn.kz платформасида ўтказилган сўров маълумотлари тасдиқлайди.
Тадқиқот натижалар шуни кўрсатдики, респондентларнинг 78 фоиздан ортиғи Президент фаолиятининг бугунги натижаларидан мамнун. 59 фоиздан ортиғи Тўқаев президентлик даврида мамлакатдаги вазият яхшиланганига ишонади.
Шу тариқа Президентга ишонч даражаси ортиб бормоқда. Апрель ойидаги сўров натижаларига кўра, унга Қозоғистонда респондентларнинг 70 фоиздан ортиғи ишонч билдирган.







