Туркманистон ва Туркия ўзаро товар айирбошлашни 10 миллиард долларга етказмоқчи
Сердар Бердимухаммедов Туркия вице-президентини қабул қилди.

Туркманистон президенти Сердар Бердимухаммедов Туркия вице-президенти Фуат Октай билан икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди. Бу ҳақда TDH ахборот агентлиги хабар берди.
Учрашув давомида Бердимуҳаммедов Туркманистон индустрализацияни амалга ошириши ва иқтисодиётини диверсификация қилиши кераклигини таъкидлаган. Шу йўналишда у хорижий ҳамкорлар, хусусан, Туркия билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини таъкидлаган.
Октайнинг сўзларига кўра, Анқара ва Ашхободнинг асосий вазифаси ўзаро савдо айланмасини 5 миллиардга етказиш ва шундан кейин 10 миллиардлик маррага ҳаракат қилишдан иборат.
2021 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 1.9 миллиард долларни ташкил этди.
Туркманистон халқаро авиарейсларни тиклагани тўғрисида хабар берилганди.







