АҚШ Осиёда НАТОга ўхшаш тузилма яратмоқчи
АҚШ, Япония ва Жанубий Корея етакчилари бу мавзуни муҳокама қилди.

Америка Қўшма Штатлари Жанубий Корея ва Япония кўмагида Осиё-Тинч океани минтақасида НАТОга ўхшаш ҳарбий тузилмани шакллантириш режаларини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур давлатлар уч томонлама ҳарбий иттифоқни ушбу режани амалга ошириш учун муҳим восита сифатида сақлаб қолади.
Яқинда бўлиб ўтган НАТО саммити чоғида АҚШ, Япония ва Жанубий Корея етакчилари КХДРга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштириб, унга қарши хавфли қўшма ҳарбий чора-тадбирлар, жумладан, уч томонлама қўшма ҳарбий машғулотларни бошлашни муҳокама қилишган.








