Ўзбекистон

Бириккан элни ҳеч ким енга олмайди—Сенат аъзоси

Каттақўрғон тумани ҳокими Нукусдаги воқеаларга муносабат билдириб, аҳолини ҳамжиҳат бўлишга чақирди.

Бириккан элни ҳеч ким енга олмайди—Сенат аъзоси

 

 

“Нукус шаҳрида содир бўлган норозилик намойиши нафақат қорақалпоқ халқини, балки бутун республикамиз аҳолисини хавотирга солди.  

 

Қорақалпоқ халқи танти, меҳнаткаш, янгиликни катта қизиқиш билан қарши оладиган халқ. Буни мен кўп йиллар Вазирлар Маҳкамасининг Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш комплекси мутахассиси, “Маҳалла” фонди республика бошқаруви раиси ўринбосари, кейинчалик эса Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаганимда яққол англаганман. 

 

Ўша пайтлар фаолиятим тақозоси билан ҳар йили 2-3 бор Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларига борганман. Оналикни муҳофаза қилиш, маҳалла ҳаёти, шунингдек, сиёсий-ижтимоий ўзгаришларни амалга оширганимизда ҳар бир қорақалпоқ одамлари биз билан бир сафда туриб, бу эзгу ишларни тезроқ амалга оширилиши учун кўмаклашган. 

 

Айниқса, Орол фожиаси, у қолдирган асоратларнинг олдини олиш, бу ерда бугунги кун, оролбўйида яшовчи аҳоли талабларидан келиб чиқиб қандай лойиҳалар амалга ошириш зарурлиги ҳақидаги истиқболли лойиҳаларимизда ташаббускорлардан бўлишган. 

 

Бугун жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга қарши мардона туриб, вазиятни оқиллик билан ҳал этиш керак, деб ўйлайман. Бу борада Президентимизнинг Қорақалпоғистон халқига мурожаатида таъкидлаганидек, ҳамжиҳат бўлиш, вазиятга нисбатан оқилона иш кўриш, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмаслик зарур. Муҳими, қорақалпоқ халқи осойишталиги учун бирлашишимиз керак. Зотан, бириккан элни ҳеч ким, ҳеч қандай куч енга олмайди”,—дейди ҳоким Гавҳар Алимова.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бириккан элни ҳеч ким енга олмайди—Сенат аъзоси | Zamon.uz