Бугун республиканинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлар бўлиши кутиляпти
Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

“Ўзгидромет” 3 июль куни соат 20:00 гача республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-26, кундузи 39-41 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши, баъзи жойларда шамол 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 30-35 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши, баъзи жойларда шамол 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 30-35 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши, баъзи жойларда шамол 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26, кундузи 40-45 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26, кундузи 36-41 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 40-45 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24, кундузи 36-41 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21, кундузи 30-35 даража бўлади.








