Жиззахдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
Оқибатда бинонинг 80 квадрат метр майдонда том-шифт қисми ёниб зарарланган.

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 1 июль куни овқатланиш шохобчасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу куни соат 15:05 ларда Шароф Рашидов тумани “Файзобод” МФЙ ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаларининг бирида ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб этилган. Соат 15:35 да ёнғин ўраб олинган ва 16:22 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида шохобчанинг 80 квадрат метр майдонда том-шифт қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.








