Қорақалпоғистонда ичимлик суви заҳарлангани айтилди
Ҳолатга “Ўзсувтаъминот” АЖ муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистонда ичимлик суви заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот котиби тарқалган маълумотларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Истеъмол қилинадиган ичимлик суви заҳарланмаган.
“Мазкур ёлғон хабарларга ишонмасликларингизни сўраймиз. Ичимлик сувининг таркиби қатор мутасадди ташкилотлар томонидан назорат қилинади. Ҳозирда фойдаланилаётган ичимлик суви ичишга яроқли ҳисобланади”, —дейилади хабарда.








