Жаҳон

“Қозоғистон Ўзбекистон Республикасида содир бўлган сўнгги воқеаларни хавотир билан қабул қилди”

Қозоғистон ТИВ Қорақалпоғистондаги намойишлар юзасидан расмий баёнот берди.

“Қозоғистон Ўзбекистон Республикасида содир бўлган сўнгги воқеаларни хавотир билан қабул қилди”

 

 

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистонда содир бўлган сўнгги воқеалар юзасидан баёнот берди, дея хабар қилмоқда “Казинформ” нашри.

 

“Ўзбекистон Қозоғистон учун қардош давлат, ишончли иттифоқчи ва стратегик шерик. Шунинг учун Қозоғистон Ўзбекистон Республикасида содир бўлган сўнгги воқеаларни хавотир билан қабул қилди. 

 

Биз Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган қарорларини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз.

 

Ғоят муҳим сиёсий воқеа – Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум арафасида қардош Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталик қарор топишига ишончимиз комил. 

 

Қозоғистон 1998 йил 31 октябрдаги “Абадий дўстлик тўғрисида”ги шартнома, 2013 йил 14 июндаги “Стратегик шериклик тўғрисида”ги шартнома ва 2021 йил 6 декабрдаги “Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида”ги декларация руҳида Ўзбекистон билан кўп тармоқли ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш аҳдида қатъий”, - дейилади расмий баёнотда.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

“Қозоғистон Ўзбекистон Республикасида содир бўлган сўнгги воқеаларни хавотир билан қабул қилди” | Zamon.uz