Шавкат Мирзиёев яна Нукусга жўнаб кетди
Аввалроқ Президент Фармони билан Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий қилинганди.

Бугун, 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Пезиденти Шавкат Мирзиёев иккинчи бор Нукусга жўнаб кетди. Бу ҳақда Flightradar24 сайти хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 июль куни Нукус шаҳрининг марказий кўчаларида бир гурух шахслар норозилик намойиши ўтказишганди. Бунга Ўзбекистон Қонституциясининг Қорақалпоғистон Республикасида оид нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши бўйича таклиф берилгани сабаб бўлган.
Давлат раҳбари 2 июль куни куни оммавий намойишлар бўлиб ўтган Қорақалпоғистон пойтахтида бўлиб қайтганди.
У ерда Президент Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказиб, Конституциянинг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини айтган.
Шунингдек, Президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилган.








