Андижонда ҳоким ёрдамчиси ўзини осиб қўйди
Вилоят прокуратураси ҳолат бўйича маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Марҳамат туманида ҳоким ёрдамчиси Ф.А. ўз жонига қасд қилгани ва унинг ўлими юзасидан ёлғон ахборот берилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот эълон қилди.
Маълум қилинишича, 16 апрель куни Марҳамат тумани “Шўрқақир” МФЙ Давлатобод кўчасида яшаган, жорий йилнинг январь ойидан буён ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Ф.А. яшаш хонадонида ўзини-ўзи осиб ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, фуқаро Ф.А. нинг баданида бўйнидаги осилишдан қолган странгуляцион эгат кўринишидаги излардан ташқари бирон-бир тан жароҳатлар аниқланмаган.
Ўтказилган текширув натижасида фуқаро Ф. А. нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолатида ўзга шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.








