Жаҳон

Ҳиндистоннинг Манипур штатида кўчки қурбонлари сони 42 кишига етди

Улардан 27 нафари ҳудудий армия ҳарбий хизматчиси ва 15 нафари тинч аҳоли вакиллари бўлган.

Ҳиндистоннинг Манипур штатида кўчки қурбонлари сони 42 кишига етди

 

Нони вилоятидаги темир йўл қурилиши майдончасидаги кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортди. Якшанба куни вайроналар остидан яна саккиз кишининг жасади топилган. 

 

Айни пайтда шанба кунидан бери давом этаётган кучли ёмғир ва янги кўчкилар қидирув ишларига тўсқинлик қилмоқда, 20 киши бедарак йўқолган. Ҳудудий армиянинг 13 нафар ходими ва беш нафар тинч аҳоли қутқарилган.

 

Расмийларнинг айтишича, ҳудудда саккиз шимоли-шарқий штат пойтахтларини мамлакат темир йўл тармоғи билан боғлаш лойиҳаси доирасида 110 километрлик Джирибам-Импхал темир йўл линияси қурилмоқда. Кўчки Ижай дарёсини тўсиб қўйиши натижасида сунъий сув омбори пайдо бўлган.

 

Бу эса, ўз навбатида, қуйида жойлашган аҳоли пунктларини сув босиши хавфини туғдирди.

 

Айни пайтда сув оқиб кетиши учун дарёни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ҳиндистоннинг Манипур штатида кўчки қурбонлари сони 42 кишига етди | Zamon.uz