Моравецкий: Россия санкцияларга қарши муваффақиятли қаршилик қилмоқда
Польша бош вазири чекловлар ўрта истиқболда таъсир кўрсатишини айтди.

Россия Ғарб санкцияларига қарши муваффақиятли ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Польша бош вазири Матеуш Моравецкий маълум қилди.
Уннинг сўзларига кўра, чекловларнинг энг катта муаммоси бу уларнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболда таъсир кўрсатиши ҳисобланади.
“Афсуски, натижалар ўрта истиқболда кўринади — бир, икки, беш йилда. Аксинча, яқин истиқболда хомашё нархининг кўтарилиши оқибатида Москва зарар кўрмасдан чиқади. Чунки, у газ ва нефтдан катта даромад олмоқда”, – деган бош вазир.
Сиёсатчи буни жиддий муаммо деб атаган, чунки Россия ўз маҳсулотларини бошқа ерларда ҳам сотмоқда.
Аввалроқ АҚШ яна 17 нафар россияликларга нисбатан санкция жорий этганди.







