Қашқадарёда 2 та автомашина тўқнашиб кетди
Оқибатда бир киши шифохонага ётқизилган.

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 2 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 2 июль куни Деҳқонобод тумани М-39 Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг 1284-қилометрида ҳайдовичи М. А. бошқарувида бўлган Нексия ҳамда қарама-қарши йўналишдан ҳаркакатланиб келаётган ҳайдовчи Х. А. бошқарувидаги Кобaльт ўзаро тўқнашиб кетган.
Оқибатда Нексия автомашинасида йўловчи сифатида келаётган фуқаро М. А. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








