Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти билан телефонлашди

Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбарининг Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти билан телефонлашди

 

Бугун, 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. 

 

Давлат раҳбарлари жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашув якунида эришилган келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқдилар.

 

Суҳбат аввалида Тожикистон Президенти Ўзбекистон раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

 

Дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Савдо, транспорт ва саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

 

Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилгани, Зарафшон дарёсида Яван ГЭСи қурилиши лойиҳаси бўйича амалий ишлар бошлангани мамнуният билан қайд этилди.

 

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви юзасидан фикр алмашилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти билан телефонлашди | Zamon.uz