Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев халқаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди

Учрашувда Сума Чакрабарти Ўзбекистон Ҳукуматига кўмаклашиш учун бор саъй-ҳаракатини йўналтиришга тайёрлигини билдирган.

Шавкат Мирзиёев халқаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

 

Учрашувда 2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва натижадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Маслаҳатчи Чакрабарти Ўзбекистон етакчиси раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини, шу жумладан иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини трансформация қилиш ва рақамлаштириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш борасидаги ўзгаришларни юксак баҳолади.

 

Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга мамлакатда бошланган ҳамда демократик принциплар ва ҳуқуқий нормаларга тўла мос ҳолда, конституциявий қурилишнинг илғор миллий ва халқаро тажрибаси асосида амалга оширилаётган Конституция ислоҳоти хизмат қилиши таъкидланди. 


 
Сума Чакрабарти бундан буён ҳам янги ўсиш нуқталарини топиш ва рўёбга чиқаришда Ўзбекистон Ҳукуматига кўмаклашишга бор саъй-ҳаракатини йўналтиришга тайёрлигини билдирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланишидан аввал саккиз йил давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти лавозимида фаолият юритган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев халқаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди | Zamon.uz