Сурхондарёда ЙПХ ходими туғилган кунга хизмат машинасида борди
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрқон туманида ЙПХ инспектори хизмат машинасида уйига боргани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, расмий муносабат билдирилди.
Аниқланишича, 2022 йилнинг 18 январь куни доимий яшаш уйидан узоқда, вилоят маркази Термиз шаҳрида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙҲХБ ЙПХ баталъони командирининг хизмат бўйича ўринбосари фарзандининг таваллуд куни бўлганлиги боис ўзига бириктирилган Ласетти русумли (давлат рақами 75 044 VSF) автомашинасида бир неча соатга Жарқўрғон туманидаги яшаш хонадонига борган. Видоетасвир хонадонга ташриф буюрган ўспиринлар томонидан олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХБ бошлиғи томонидан хизмат автомашинаси бириктирилган ходимлар ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари ҳамда хизмат автоуловларидан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилишлари хусусида йиғилиш ўтказилиб, шахсий таркибни бу каби салбий ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги юзасидан огоҳлантирилди.








