Францияда COVID-19нинг 7-тўлқини ҳукм сурмоқда
Бир кунда мамлакатда 200 мингдан ортиқ янги ҳолат аниқланди.

Францияда бир кунда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 200 мингдан ошқди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Франсуа Брон маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, сўнгги ҳафтада мамлакатда инфекция билан боғлиқ рақамлар тинимсиз ошиб бормоқда.
Бош вазир Элизабет Борн касалланиш кўпайганлиги сабабли чегаралардаги санитария талонларини қайтаришни таклиф қилган.
Аввалро, Франсия илмий кенгаши май ойининг охирида бошланган коронавируснинг еттинчи тўлқини июл ойининг охирида чўққисига чиқишини маълум қилган эди.








