Термизга Aфғонистон тарафдан 5 та снаряд учирилди
Оқибатда 4 та хонадонга зарар етган.

Бугун, 5 июль куни соат 16:20 атрофида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга Афғонистон томонидан учиб келгани тахмин қилинган бешта снаряд қулаган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишиа, снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган ва қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.
Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган тўртта хонадонга кичик зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёр бўлинмаси томонидан зарарсизлантирилган.
“Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда”,—дейилади баёнотда.








