Хитой ва АҚШ глобал иқтисодий вазият юзасидан фикр алмашди
Пекин мулоқотни “конструктив руҳ”да ўтганини маълум қилган.

Хитой давлат кенгаши аъзоси Лю-Хэ ва АҚШ молия вазири Жанет Йеллен макроиқтисодий вазият ва глобал ишлаб чиқариш занжирлари юзасидан фикр алмашди. Бу ҳақда Хитой савдо вазирлиги маълумот берди.
Томонлар видеоалоқа орқали 5 июль куни музокара ўтказган. Вазирликнинг маълум қилишича, мулоқот конструктив руҳда ўтган.
Ҳар икки давлат вакиллари глобал иқтисодиёт жиддий чақириқларга дуч келаётганини, макросиёсий коммуникация ва координацияни кучайтириш зарурлигини таъкидлаган. Вашингтон ва Пекин биргаликда глобал ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларидаги барқарорликни қўллаб-қувватлаши зарурлиги қайд этилган.
Хитой ўз навбатида АҚШ томонидан ўзига нисбатан жорий этилган юқори бож ва тарифлар юзасидан хавотир билдирган.
Аввалроқ Хитой НАТОнинг янги концепциясини кескин танқид қилганди.







