Жаҳон

Қирғизистон казиноларни қонунийлаштирмоқчи

Янги қонун лойиҳаси катта баҳсларга сабаб бўлмоқда

Қирғизистон казиноларни қонунийлаштирмоқчи

 

Қирғизистон парламенти мамлакатда қимор ўйинлари фаолияти тақиқланганидан 10 йил ўтиб, казиноларни легаллаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.


Президент Садир Жапаров қонунни имзолади. Уларга кириш фақат хорижликлар учун очиқ бўлиши ҳамда казинолар эса фақат Иссиқкўл вилояти курортидаги махсус ажратилган ҳудудда ишлай олиши тахмин қилинмоқда.


Расмий Бишкек бу орқали мамлакат бюджетини тўлдиришга умид қилмоқда. Шу билан бирга қирғиз жамиятида қиморхоналарга ташриф буюрувчиларнинг сайёҳлар билан чекланиб қолмаслиги бўйича хавотирлар бор.


Ташкилотчиларнинг режасига кўра, сайёҳлар ўйин зонасига чартер рейслар орқали олиб келинади, уларни Иссиқкўл соҳилида жойлашган Тамчи халқаро аэропорти қабул қилади. Аэропорт яқинида "қимор бизнесини юритиш учун рухсатномага эга еттита меҳмонхона ва кўнгилочар марказ" қуриш мақсад қилинган, хорижлик ўйинчилар эса ўйин зонасига визасиз келишлари мумкин бўлади.


Қирғизистонда 2012 йилдан бери казино фаолияти, 2015 йилдан эса букмейкерлар ва лотереялар фаолияти тақиқланган. Ўз мол-мулки ва жамғармаларини исроф қилган одамларнинг яқинларининг кўплаб норозиликларидан сўнг мамлакат расмийлари бундай қарорга келишга мажбур бўлганди. Қимор ўйинларининг баъзи қурбонлари уй-жойсиз ҳам қолган.


Қонун лойиҳасига қаршилар бошқа давлатлар, жумладан, Россия ва Қозоғистон фуқаролигини олган 600 минг қирғизистонлик муҳожирлардан ҳам хавотирда. Кўпинча улар дам олиш учун Қирғизистонга учиб келишади.


Бироқ "Қимор ўйингоҳлари тўғрисида"ги янги қонун лойиҳаси муаллифлари депутатлар Бактибек Турусбеков ва Дастан Жумабековнинг таъкидлашича, тақиқ туфайли мамлакат бюджети ҳар йили 600 миллион сўм (7 миллион долларга яқин), иқтисодиёт эса 11 минг иш ўрни йўқотган. Улар фақатгина хорижликлар казинода ўйнаши мумкинлиги қайд этган.


"Иқтисодиётимизнинг аҳволини кўриб турибсиз. Заводлар қуриш учун кўп вақт кетади. Буларнинг барчасини ҳисобга олиб, биз шундай қонун лойиҳасини таклиф қилдик, - дея тушунтирган Турусбеков. -Маълумки, Қирғизистонга келаётган сайёҳларнинг деярли 90 фоизи Иссиқкўлга боради. Эндиликда уларнинг пулларини қолдиришга ҳаракат қилишимиз керак".

 

Янги президентнинг эски муаммолари


Қонун лойиҳасига кўра, казинолардаги иш ўринларининг ярмини маҳаллий аҳоли вакиллари эгаллаши керак. Лойиҳага кўра, фойданинг 60 йоизи инвесторларга, 40 фоизи давлатга тегади.


Садир Жапаров казинолар давлат бюджетининг тўлдиришига ёрдам беришини айтган.


Лойиҳа муаллифларининг фикрича, янги даромадлар коронавирус пандемияси туфайли иқтисодиётининг барча тармоқлари катта зарар кўрган Қирғизистон иқтисодиётига ёрдам беради. 2020 йил якунига кўра, мамлакат бюджетида сўнгги 26 йил ичида кузатилмаган 8,6 фоизлик камомад шаклланди, давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 68 фоизгача ўсди. Жаҳон банки маълумотларига кўра, аҳоли даромадларининг камайиши ва ишсизликнинг ўсиши туфайли мамлакат аҳолисининг 31 фоизи қашшоқлик чегарасидан пастда яшайди.


Жапаров Қирғизистоннинг иқтисодий муаммоларини ҳал қилиши керак. Январь ойида у муддатидан олдин президентлик сайловларида ғалаба қозонди ва март бошида референдумда конституцияни ўзгартириб, ваколатларини кучайтирди ҳамда амалда ижро ҳокимиятини ўз қўлида тўплади.


Жапаров қимор зонаси тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлайди ва ҳатто мамлакатнинг барча ҳудудларида шунга ўхшаш муассасалар очишни таклиф қилган.


“Иқтисодиётнинг ҳозирги аҳволини ўзингиз кўриб турибсиз, биз бюджетни тўлдириш учун ҳар қандай йўлдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқдамиз, - деди президент маҳаллий «Пирамида» телеканалига берган интервьюсида. - Казино ёрдами билан биз бир ўқ билан икки қуённи урамиз. Биринчидан, муассаса очиш учун қиммат лицензия, масалан "Олти йил олдин у бир ярим миллион доллар эди. Иккинчидан, ҳар бир қимор столи ва машинаси солиққа тортилади. Бундан ташқари, лицензиялар бўлади ва улар фақат беш юлдузли меҳмонхона очиши мумкин бўлганларга берилади.


Жапаров, шунингдек, агар Қирғизистон аҳолиси қимор ўйинларига киришга рухсат берса, бундай казинолар эгалари лицензиядан маҳрум қилинишига ваъда берди.


ТАСС агентлиги маълумотларига кўра, коронавирус пандемиясидан аввал Иссиқкўлга ҳар йили миллионга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрган.


Ҳамма ютқазган


Аммо баъзи иқтисодчиларнинг фикрича, казиноларни қонунийлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўпроқ таҳлил ва бошқа мамлакатлар тажрибасини ўрганишни талаб қилади. "Краснодар ўлкасида қимор ўйинларидан бюджетга тушумнинг 0,1 фоизи тўғри келади, лекин, албатта, у билан боғлиқ тармоқлар, жумладан, туризм ҳам бор, - дейди иқтисодчи Жунус Ганиев, - Аммо Иссиқкўлда мавсум атиги уч ой давом этади. Йилнинг бошқа вақтларида бу муассасалар нима қилади? Сектор жиноятчилик даражасига қандай таъсир қилади? ”


Бундан ташқари, қимор бизнесининг ўтмишдаги тажрибасига асосланиб, баъзилар маҳаллий аҳоли учун казиноларни тақиқлаш иш беришига ишонмайди. 2012 йилда қимор ўйинларини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ташаббускорларидан бири, депутат Бахит Жетигенов ҳали ҳам казинога қарши.


“Бундай ташаббус ортида жуда бадавлат одамлар турибди, қонун лойиҳасини таклиф қилганлар эса уларнинг қўғирчоқлари, - дея ишонтирмоқда Жетигенов. — Лекин фуқароларимизни киритмасликка кафолат йўқ. Унда Иссиқкўлга ҳам афюн экайлик, у ерда каноп яхши ўсади. Келинг, кўлимизни шундай ҳудудга айлантирайлик. Менимча, бундай ташаббуслар ҳеч кимга фойда келтирмайди”.


Уйинларига қарамлик, шунингдек, лудомания номи билан ҳам танилган, кўплаб давлатларда, шу жумладан, АҚШда руҳий касаллик сифатида таснифланади. Америка Психиатрия Ассоциацияси маълумотларига кўра, бу мамлакатнинг катта ёшли аҳолисининг ўртача 2-3 фоизи ундан азият чекади.


“Сезим” инқироз маркази директори Бибисора Рисқулова 2012-2015 йилларда қимор ўйинлари қурбонлари унга тез-тез мурожаат қилгани ҳақида гапирди.


“Қирғизистон амалда Лас-Вегасга айланганда, бизнинг инқироз марказимизга мурожаат қилганлар сони сезиларли даражада ошди. Кўпинча ажралишларга казинолар сабаб бўлади. Ягона уйидан, ўз хотинидан айрилганлар ҳам бўлган. Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва қимор ўйинлари деярли даволаб бўлмас касалликлардир. Ҳозирда ҳам яширин казинолар ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Мавжудларини ёпа олмасак, нега Иссиқкўлда янгиларини очишимиз керак?”, — дейди Рисқулова.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.