Жаҳон

Россия технологиялар бўйича кўпроқ Ғарбга муҳтож — Боррель

европа бош дипломати Москванинг технологик қарамлиги тўғрисида гапирди.

Россия технологиялар бўйича кўпроқ Ғарбга муҳтож — Боррель

 

Россия Хитойдан кўра, Европа ва АҚШ технологияларига кўпроқ муҳтож. Бу ҳақда Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик бўйича олий комиссари Жозеп Боррель маълум қилди.

 

“Кимдадир санкциялар ҳақиқатдан ҳам Россия иқтисодиётига таъсир қиляптими, деган савол пайдо бўлиши мумкин. оддий жавоб — ҳа. Россия катта миқдорда хомашё сотади, аммо ўзи ишлаб чиқара олмайдиган кўплаб қўшимча қийматли маҳсулотларни импорт қилади. Юқори технологияларга келадиган бўлсак, Москва 45 Европадан, 21 фоиз АҚШдан бу турдаги товарларни сотиб олади. Бу йўналишда Хитойнинг кўрсаткичи бор-йўғи 11 фоизни ташкил этади”, – дейилади дипломатнинг Yomiuri газетасида эълон қилган мақоласида.

 

Боррелнинг фикрича, Хитой ҳозирда Москвага чекланган ҳамда маҳсулотлар таклиф қилмоқда, бу айниқса, юқори технологик товарларга тааллуқли.

 

“Ривожланган давлатларга экспортга қарам бўлган Хитой шу пайтга қадар Ғарб санкцияларини чеклаб ўтиб Россияга ҳеч қандай ёрдам таклиф қилмади. Унинг РФга экспорти Ғарб давлатлари экспортичалик қисқариб кетди”, – деб қайд этган Олий комиссар.

 

Аввалроқ Моравецкий Россия санкцияларга қарши муваффақиятли қаршилик қилаётгани тўғрисида айтганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.