Украинада қанча тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди?
БМТ бу бўйича маълумот берди.

24 февралдан буён Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 4899 тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги маълум қилди.
Қурбонларнинг 335 нафарини болалар ташкил этади. Уларнинг аксарияти артиллерия ва ракета зарбалари оқибатида ҳалок бўлган. БМТ, шунингдек, тақиқланган кассета бомбалари ташланганини ҳам тахмин қилган.
Шу билан бирга тинч аҳоли орасида қурбонлар сони янада юқори бўлиши мумкинлиги қайд этилган. Ташкилот низо томонларининг одамлардан тирик қалқон сифатида фойдаланаётгани ва ҳарбий объектларни фуқаролик иншоотлари ёнида жойлаштирилаётганидан хавотир билдирган.
Аввалроқ Украиналик ҳарбийлар Буюк Британияда махсус тайёргарликдан ўтиши тўғрисида хабар қилинганди.







