Абдулазиз Комилов Гутерриш билан учрашди
Томонлар минтақадаги долзарб масалаларни муҳокама қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Махсус вакили Абдулазиз Комилов БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди.
Музокара давомида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, минтақа ҳавфсизлиги ва барқарорлиги масалалари кўриб чиқилган.
Бош котиб Ўзбекистоннинг 2022-йил 26-июль куни Тошкент шаҳрида “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Мазкур форумда БМТдан юқори даражадаги вакиллар иштирок этади.
А.Гутерриш Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишлари ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан тинглади.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар







