Афғонистон Вашингтоннинг асосий ҳамкорлари сафини тарк этади
У 2012 йилдан бери шу мақомда эди.

Жозеф Байден Афғонистонни АҚШнинг НАТОдан ташқаридаги асосий ҳамкори мақомидан маҳрум қилмоқчи. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Президент бу ҳақда Конгрессни бохабар қилган.
"Мен Афғонистоннинг НАТОдан ташқаридаги асосий ҳамкор сифатидаги мақомини бекор қилишимни маълум қиламан", — дейилади унинг АҚШ парламентига ёзган мактубида.
Вашингтон 2012 йилда Афғонистонга шундай мақом берганди.
2021 йил августида АҚШ ва унинг иттифоқчилари афғон заминини тарк этди. Ҳокимият тепасига улар узоқ йиллар кураш олиб борган "Толибон" ҳаракати келди.
Аввалроқ Евроиттифоқ Афғонистон учун 40 миллион евро ажратганди.







