Жаҳон

Байден Саудия Арабистонига сафарга тайёрланмоқда

Ташрифдан мақсад – икки давлат ўртасидаги совуқчиликка марҳам бериш.

Байден Саудия Арабистонига сафарга тайёрланмоқда

 

Оқ уйнинг Яқин Шарқ бўйича координатори Бретт Макгурк Жо Байденнинг Саудия Арабистонига 15 июль кунги ташрифига якуний тайёргарлик кўриш учун йўл олди. Бу ҳақда «Ахиос» нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Байден аввал Исроил ва Ғарбий Соҳилга, сўнг  Саудия Арабистонига келади. У Тел-Авивдан Жиддага тўғридан-тўғри парвоз қилади. АҚШ президенти қиролликда Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Уммон, Миср, Иордания ва Ироқ раҳбарлари иштирокидаги саммитда иштирок этади.

 

Ташриф икки давлат ўртасидаги муносабатларни тиклаш, Саудия Арабистонида нефть қазиб олишни кўпайтириш зарурати ҳамда Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш чораларига бағишланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Байден Саудия Арабистонига сафарга тайёрланмоқда | Zamon.uz