Фарғонада юк машинаси дарахтга урилиб, ёниб кетди
2 киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Бугун, 7 июль куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида Лобо автомобили дарахтга урилиши оқибатида ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 05:30 да Ўзбекистон тумани “Кўл элаш” МФЙ ҳудудидаги “Қўқон-Яйпан” йўлининг Элаш кўчасида содир бўлган. Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи 1982 йилда туғилган Ш. Х. Лабо русумли юк машинасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги чинор дарахтига урилган. Шундан сўнг транспорт воситасида ёнғин чиққан.
ФВБ ходимлари соат 05:40 да воқеа жойига етиб борган ва 05:44 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида Лабо бутунлай ёниб кетган. 2 нафар фуқаро енгил тан жарохати билан Ўзбекистон тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Хозирда уларнинг соғлиғи яхши.








