Исроил ва Туркия авиақатновлар бўйича келишувга эришди
Шу кунга қадар ўзаро парвозларни фақатгина турк авиакомпаниялари амалга ошириб келган.

7 июль куни Исроил ва Туркия ўзаро авиация келишувни имзолайди. Исроил ҳукумати маълумотларига кўра, бу 1951 йилдан буён ушбу йўналишда имзоланган илк шартнома бўлади.
Қўшимча қилинишича, эндиликда Исроил авиакомпаниялари Туркияга ҳеч қандай чекловларсиз уча олади. Анқара ва Тель-Авивнинг фуқаролик авиацияси бошқармалари ва икки давлат транспорт вазирларининг музокаралари натижасида якуний келишувга эришилган.
Исроил ОАВ маълумотларига кўра, ўзаро авиақатновлар шу кунга қадар фақат турк авиакомпаниялари томонидан амалга ошириб келинган.
Аввалроқ Туркия Туркманистон билан товар айирбошлашни 10 миллиард долларга етказмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.







