ЖССТ фавқулодда йиғилиш ўтказмоқчи
У маймунчечак тарқалишининг тезлашгани билан боғлиқ.

ЖССТ дунёда маймунчечак тарқалиши тезлашгани муносабати билан фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда ташкилот бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.
“Мени маймунчечак тарқалиши ва унинг кенгайиб бораётганидан хавотирдаман”, – деган у.
Қайд этилишича, фавқулодда йиғилиш 18 июль куни бўлиб ўтади.
Ҳозирга қадар бутун дунё бўйлаб 6 мингдан ортиқ касалланиш ҳолатлари қайд этилган.
Аввалроқ Нидерландияда болалар орасида ҳам маймун чечаги тарқалгани тўғрисида хабар берилганди.







