КХДРга ҳаво шарида дори-дармон жўнатилди
Буни Шимолий Кореянинг собиқ фуқаролари амалга оширган.

КХДР қочқинларининг “Шимолий Корея озодлиги учун кураш” ташкилоти тарихий ватанига ҳаво шари орқали дори-дармон ва ҳимоя ниқоблари жўнатди. Бу ҳақда ташкилот пресс-релизида сўз боради.
“Бу шу турдаги учинчи акция, бундан аввал 5 ва 28 июнь кунлари ҳаво шари орқали ёрдам юборилди. Бу сафар фаоллар 20 та шар орқали 70 минг оғриқ қолдириш таблеткалари, 20 минг ниқоб ва 30 минг С витамини жўнатилди”, – дейилади хабарда.
Ташкилот КХДРда коронавирус авж олишига қарши шу йўл билан кўмак бериб келмоқда.
Аввалроқ АҚШ КХДР ва Хитойга вакцина етказиб беришни таклиф қилгани тўғрисида хабар берилганди.







