Метро байрам арафасида қандай ишлайди?
Йўловчиларга бир қанча қулайлик яратилиши айтилмоқда.

Байрам кунларида метронинг ҳаракат таркиби қатнови маълум қилинди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.
Унга кўра,
– 2022 йил 9 июль — Қурбон ҳайити байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени тонгги соат 04:00 дан кеч соат 00:00 га қадар ўз иш фаолиятини олиб боради;
– 2022 йил 10,11,12 июль кунлари эса дам олиш куни учун тасдиқланган жадвал асосида яъни соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.







