Нукусда сепилган қизил бўёқ бўйича қўшимча маълумот берилди
Унинг инсон саломатлигига зарари йўқлиги таъкидланган.

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар вақтида ижтимоий тармоқларда “Нукус кўчалари қонга тўлди” деган изоҳ билан фейк хабар тарқалган эди. Кейинчалик ушбу видеода қон эмас, балки оломонни тарқатиш учун сепилган қизил рангли махсус сув эканлиги маълум қилинганди.
Ҳолатга янада ойдинлик киритиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси комендатураси қўшимча маълумот берди.
Қорақалпоғистон бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор А.Абдувалиевнинг маълум қилишича, ҳақиқатдан оммавий тартибсизликлар бўлган пайтда одамларни тарқатиш мақсадида қизил бўёқ қўшилган сув сепилган. Бундан мақсад намойишчиларни тезда таниб олиш ва уларни тинч аҳолидан ажратиш бўлган.
Ушбу бўёқ инсон саломатлиги учун хавфсизлиги таъкидланган.







