Озарбайжон ва Ўзбекистон нефть-газ йўналишида ҳамкорликни кенгайтиради
Эндиликда ўзбекистонлик мутахассислар Озарбайжонда малакасини ошириши мумкин.

Озарбайжон давлат нефть компанияси — SOCAR “Ўзбекнефтгаз” мутахассисларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда “Sputnik Узбекистан” хабар берди.
Бундан кўзланган мақсад кадрлар малакасини ошириш эканлиги айтилган. Ўзбекистон энергетика вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда SOCAR вакиллари билан ушбу масала муҳокама қилинган. шу билан бирга озарбайжонлик мутахассислар ҳам “Ўзбекнефтгаз” комплексларига келиши мумкин.
Бундан ташқари, SOCAR олий мактабида магистратурада таълим олиш учун икки нафар ўзбекистонлик ходимларга стипендия ажратилиши маълум қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистонда йирик нефть кони топилгани тўғрисида хабар берилганди.







