Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев “Ўзкимёсаноат”даги корхоналарни хусусийлаштиришни жадаллаштириш бўйича топшириқ берди

Президент янги лойиҳаларни фақат хусусий инвестициялар иштирокида амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев “Ўзкимёсаноат”даги корхоналарни хусусийлаштиришни жадаллаштириш бўйича топшириқ берди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 7 июль куни кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ж. Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги қарори асосида тармоқ диверсификация қилиниб, янги маҳсулотлар ўзлаштирилгани ҳақида ахборот берди.

 

Натижада охирги 3 йилда ишлаб чиқариш 1,5 баравар, экспорт эса 2 баравар ошган.  Асосийси илгари сурункали зарар билан ишлаган бу тармоқ 2021 йилни 1,6 триллион сўм соф фойда билан якунлаган.

 

Жорий йилнинг олти ойида жамият корхоналари томонидан қарийб 7 триллион сўмлик маҳсулот тайёрланиб, ишлаб чиқариш 11 фоиз ўсган. 218 миллион долларлик товарлар экспорт қилинган.

 

Йил якунигача ишлаб чиқаришни 14 триллион сўм, экспортни 425 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Бунинг учун иккинчи ярим йилликда 650 минг тонна азотли, 70 минг тонна фосфорли ва 120 минг тонна калийли ўғитлар ҳамда 80 минг тонна поливинилхлорид ишлаб чиқариш мўлжалланган.

 

Давлат раҳбари тармоқ корхоналари самарадорлигини ошириш ва уларни трансформация қилиш бўйича тизимли ишлаш кераклигини таъкидлади. Энергияни тежаш ва маҳаллийлаштириш орқали таннархни 6 фоизгача камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Тақдимотда галдаги истиқболли лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Қайд этилганидек, йил якунига қадар 400 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 9 та лойиҳа ишга туширилади. Жумладан, “Навоийазот”да метилцеллюлоза, техник газ, суюқ минерал ўғитлар, Чирчиқ кимё технопаркида кўпикли полипропилен, органик ўғитлар ва полимер маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

 

Президент янги лойиҳаларни фақат хусусий инвестициялар иштирокида амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. 5 та кимё кластерида камида 1 миллиард долларлик лойиҳалар портфелини шакллантириш вазифаси қўйилди.

 

Шунингдек, акциядорлик жамиятига қарашли корхоналарни хусусийлаштиришни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев “Ўзкимёсаноат”даги корхоналарни хусусийлаштиришни жадаллаштириш бўйича топшириқ берди | Zamon.uz