БМТ: Қишда украиналикларнинг аҳволи янада оғирлашади
Ҳозирда Украинанинг 15 миллиондан ортиқ фуқароси ёрдамга муҳтожлиги қайд этилган.

Қиш ойлари уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган миллионлаб украиналикларга қўшимча қийинчиликларни вужудга келтиради. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди маълум қилди.
Гранди шу кунларда Украинада бўлиб турибди.
“Украина қишлари совуқ ва аёвсиз бўлади. Биз катта қийинчиликка дуч келган одамларнинг совуқдан азият чекмаслиги учун ҳамма нарса қилишимиз керак”, – деган у.
БМТнинг гуманитар масалалар бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, қуролли низо оқибатида 15.7 миллион украиналикка турли даражада зарар етказилган. Ушбу фуқароларнинг барчаси ёрдамга муҳтож, аммо ҳозирда уларнинг 2/3 қисмига кўмак берилган.
Аввалроқ БМТ Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сонини очиқлаганди.







