Ўзбекистон

Ўзбекистонда ерости сувларини самарасиз ишлатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистонда ерости сувларини самарасиз ишлатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев 8 июль куни геология соҳасидаги натижалар ва йил якунигача бўлган режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б. Исломов охирги йилларда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди. Жумладан, замонавий технологиялар жорий қилингани натижасида геологик ўрганиш ва бурғилаш ишлари ҳажми 1,5 баробаргача ошгани айтилди.

 

Ерости қазилмаларига солиқ ставкалари пасайтирилиб, соҳада хусусий инвесторларга йўл очилди. Конларни аукцион орқали сотиш ҳисобига, 1 миллиард 400 миллион доллар инвестиция киритиш бошланди.

 

Геология фанлари университети ташкил этилиб, фаолияти энг замонавий технологиялар ва илғор методикалар асосида йўлга қўйилди.

 

Шу йил 19 май куни бўлган тақдимотда Президент “Навоийуран” давлат корхонасини трансформация қилиш, уран захирасини ошириш бўйича топшириқлар берган эди. Бугун шу борада бошланган ишлар, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ҳақида ахборот берилди.

 

Унга кўра, технологик жараён ва молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга ўтказиш, уран ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда захирасини 2030 йилгача 2 баробар ошириш режалаштирилган.

 

Давлат раҳбари бу ишларни самарали ташкил этиш учун “Навоийуран”да лойиҳа офиси очиш, чет эллик мутахассисларни жалб қилиб, кадрлар малакасини ошириш кераклигини таъкидлади.

 

Рангли ва ноёб металли конларни ўзлаштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Бу борада геологик қидирув майдонлари кенгайтирилган. Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида “Янги кон” компаниясини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу компания литий, алюминий, магний, графит ва бошқа нодир металларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари ижросини ташкиллаштиради.

 

Ер остидаги қадрли неъматлардан яна бири – бу сув. Сўнгги йилларда 21 та туманда ерости сувининг сатхи 20 метргача пасайиб кетган. Жойларда айримлар буни тушуниб етмай, ундан хўжасизларча фойдаланмоқда. 2021 йилнинг ўзида 1 минг 200 та ноқонуний қудуқ бурғилаш ҳолати аниқланган.

 

Шу боис Президент ерости сувларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берган эди. Айни мақсадда ерости сувларини самарасиз ишлатганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Шунингдек, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ерости суви захирасини ошириш чоралари кўрилаётгани айтилди.

 

Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий қилиш, Қашқадарёда бу бўйича кластер ташкил этишга қаратилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

 

– Умуман, геология иқтисодиётнинг ўсишига асосий туртки берадиган соҳа. Бу борадаги салоҳиятини тўлиқ ишга солиш керак, – деди давлат раҳбари.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда ерости сувларини самарасиз ишлатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади | Zamon.uz