Зайнилобиддин Низомиддинов Касаба уюшмалари федерасияси раисининг биринчи ўринбосари бўлди
Аввалроқ у Президент Администрацияси раҳбарлигидан озод этилганди.

Бугун, 8 июль куни Ўзбекистон Жамоатчилик ташкилотлари Федерасияси Бош кенгашнинг навбатдаги мажлиси ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалар Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Видеоселектор форматида тузилган йиғилишда Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов бир овоздан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерасияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.








