Ҳамиджон Актамов футболга қайтмоқда
Мутахассисга “Бухоро” жамоасидан таклиф тушган.

.
Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси собиқ бош мураббийи Ҳамиджон Актамов яна ўзбек футболига қайтмоқда. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти хабар берди.
Маълум қилинишича, Про-лиганинг “Бухоро” жамоаси мутахассисга бош мураббийлик лавозимини таклиф этган.
“Бухороликлар ўз олдига улкан мақсадлар қўйган. Жумладан, клуб бу мавсум Про-лигада зафар қучиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритишни истамоқда. Бу мақсад йўлида улар Ҳамиджон Актамовга мурожаат қилган”, — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, тез орада икки томон ўзаро келишувга эришиши кутилмоқда.








