Маск Twitter’ни сотиб олмайди
Компания унинг қатор талабларини бажармаган.

Илон Маск Twitter харидидан воз кечди. Бу ҳақда АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси маълум қилди.\
Комиссия сайтида эълон қилинган мактубда айтилишича, компания тадбиркор олдидаги қатор мажбуриятларни бажармаган. Хусусан, сохта аккаунтлар ҳақида аниқ ахборот тақдим этилмаган.
“Юқоридаги барча омилларни ҳисобга олиб, жаноб Маск X Holdings I, Inc ҳуқуқидан фойдаланиб, компанияни қўшиб олишдан ва кўрсатиб ўтилган транзакциялардан воз кечади”, – дейилади ҳужжатда.
Бундан олдин тадбиркор Twitter’ни сотиб олишдан бош тортса, 1 миллиард доллар товон пули тўлаши маълум бўлганди. Маскнинг юқоридаги қароридан сўнг ижтимоий тармоқнинг акциялари нархи 6.74 фоизга пастлаган.
Аввалроқ Илон Маск бир кунда 17 миллиард доллар йўқотганди.







