Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевга Қурбон ҳайити муносабати билан қутловлар келмоқда

Табрикномаларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

Шавкат Мирзиёевга Қурбон ҳайити муносабати билан қутловлар келмоқда

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо муносабати билан хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан қутловлар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 

Табрикномаларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган, мамлакатда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасида амалга оширилаётган сиёсат тўлиқ қўллаб-қувватланган, шунингдек, икки томонлама дўстлик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш қатъий экани таъкидланган.

 

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

1) Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
2) Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;
3) Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
4) Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
5) Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
6) Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
7) Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
8) Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён,
9) Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид;
10) Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;
11) Қувайт Давлати Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ,
12) Қувайт Давлати валиаҳд шаҳзодаси Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ; 
13) Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;
14) Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
15) Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
16) Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев;
17) Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим;
18) Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;
19) Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.

 

Қутловлар келишда давом этмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёевга Қурбон ҳайити муносабати билан қутловлар келмоқда | Zamon.uz