Ҳиндистонда сув тошқини сабаб минглаб зиёратчилар эвакуация қилинди
Расмийларга кўра, 40 дан ортиқ одам бедарак йўқолган.

Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир бирлашмаси ҳудудидаги Амарнатҳ муқаддас ғор ибодатхонаси ҳудудидан 15 мингга яқин ҳинду зиёратчилари хавфсиз жойга эвакуация қилинди.
NDTV телеканалига кўра, эвакуация операциясида маҳаллий гарнизон ва чегара қўшинлари бўлинмалари ҳарбий хизматчилари иштирок этган.
Жума куни кучли муссон ёмғиридан келиб чиққан кучли сув тошқини камида 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Эвакуация қилинганларнинг айтишича, жума куни сув тошқинлари ва кўчкилар чодирлар ҳамда жамоат ошхоналарини босиб, зиёратчиларнинг лагерлари лой, тошларга тўлиб кетган.
Айни пайтда одамлар вақтинчалик жойлаштириш лагерларига олиб кетилмоқда. Қутқарув гуруҳлари бедарак йўқолганларни қидирмоқда.







