Ўзбекистон

Навоийда 30 бошдан зиёд қўй номаълум ҳайвон томонидан бўғизлаб кетилганига расмий изоҳ берилди

Ҳодиса Хатирчи туманида 9 июль куни кечаси содир бўлган.

Навоийда 30 бошдан зиёд қўй номаълум ҳайвон томонидан бўғизлаб кетилганига расмий изоҳ берилди

 

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 30 бошдан ортиқ қўйни номаълум ҳайвон бўғизлаб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Жорий йилнинг 9 июлидан 10 июлига ўтар кечаси Хатирчи тумани “Янгирабод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқароларга тегишли бўлган  қўй-эчкиларга шоқол (чиябўри) томонидан ҳужум қилинган.

 

Мазкур ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари туман ИИБ, ветеренария, СЕОМ ва ободонлаштириш бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда.  Айни пайтда 15 бош қўй-эчкиларга нисбатан даволаш ишлари олиб борилмоқда. 

 

“Шу ўринда фуқароларга ортиқча ваҳима ҳамда хавотирга берилмасликларини таъкидлаб ўтамиз”, — дейилади хабарда.

 

Ҳозирда шоғал (чиябўри)ни тутиш учун барча таъсир чоралари кўрилган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Навоийда 30 бошдан зиёд қўй номаълум ҳайвон томонидан бўғизлаб кетилганига расмий изоҳ берилди | Zamon.uz