Россияга қарши санкциялар иш бермади
Санкциялар русларни бойитиб, французларга зарар етказмоқда.

Россияга қарши санкциялар самарасиз бўлди, дейди Франция Миллий митинг сиёсий фракцияси раҳбари Марин Ле Пен.
“Биз нефтни Ҳиндистондан сотиб оламиз, у эса нефтни руслардан олади. Санкциялар Россияни бойитди, улар Россиядан кўра французларга кўпроқ зарар етказмоқда”, — деди сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, инфляциянинг ўсишига геосиёсий тусга эга бўлган ушбу санкциялар сабаб бўлмоқда.








