Самарқандда оммавий муштлашув уюштирган йигитларга чора кўрилди
Ҳолат юзасидан 5 кишига нисбатан қамоқ жазоси тайинланган.

Ижтимоий тармоқда Самарқанд шаҳридаги ўқув марказ ўқувчилари ўзаро жанжаллашган акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 5 июль куни Самарқанд шаҳринининг Даҳбед кўчасида соат 19.30 атрофида содир бўлаган. Тахминан 12–13 нафар йигит тўпланиб, улар орасидаги 3–4 нафар йигит бир кишини ҳар томондан урган. Жанжалга телефон орқали бўлган ўзаро ҳақоратли суҳбат сабаб бўлган.
“Хавфли уруш бўлмади. ИИБ ходимлари келди, ажратди ва олиб кетди”, — дейди воқеа гувоҳларидан бири.
Ҳозирда жанжалга алоқадор бўлган 5 нафар йигитда чора кўрилган. Уларнинг 2 нафарига 15 сутка, 3 нафарига 12 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.








