Наманганда аёл ўзини Фарғона каналига ташлади
Ҳолат бўйича вилоят ФВБ маълумот берди.

Бугун, 11 июль куни Наманган шаҳрида ўзини сувга ташлаган аёл ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинди.
Маълум бўлишича, соат 16:30 атрофида Наманган шаҳар Давлатобод тумани “Ўрта Ровустон” МФЙ худудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона канали қирғоғида шахси номаълум аёл киши ўзини сувга ташламоқчи бўлиб турганлиги ҳақида ИИБ 102” қисқа рақамига мурожаат келиб тушган.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган вақтида аёл ўзини каналга ташлаган ва қутқарувчилар томонидан соғ-саломат қутқариб олиб чиқилган. Шундан сўнг аёл тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.








